Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ювентус» президенти: «Европа чемпионлар лигасида видеотакрорларни жорий этиш керак»

«Ювентус» президенти: «Европа чемпионлар лигасида видеотакрорларни жорий этиш керак»

Фото:«Forzajuve.ru»

«Ювентус» Мадридда «Реал»га 3:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, кейинги босқичга чиқа олмаганидан кейин клуб президенти Андреа Аньелли видеотакрорлардан фойдаланиш тизими чемпионлар лигасига ҳам татбиқ этилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда «Football Italia» портали хабар берди.

Андреа Аньеллининг сўзларига кўра, у еврокубоклардаги жуда кўп баҳсли вазиятларнинг гувоҳи бўлмоқда, кўпинча бундан итальян клублари жабр чекаяпти. Шунинг учун видеотакрорларни қўллаш тизими – зарурат.

«Биз хотиржамликни сақлаган ҳолда вазиятни ҳар томонлама таҳлил қилишимиз керак. Бу ерда гап турнирдаги ҳал қилувчи бир-иккитагина ҳолат устида бормоқда. Биз бундай нохушликлар яна такрорланишига йўл қўя олмаймиз», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, видеотакрорлардан фойдаланиш тизими тест режимида синовдан ўтказилган ва ҳозирги пайтда айрим турнир ва лигаларда қўлланмоқда.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг