Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ювентус» Роналдуни сотади

«Ювентус» Роналдуни сотади

Фото: EPA

«Ювентус» раҳбарияти жамоа етакчиси Криштиану Роналдуни сотиш имкониятларини кўриб чиқяпти. 36 ёшли футболчи Туринни жорий мавсум тугаши билан тарк этиши мумкин.

Эҳтимолда тутилаётган ҳамкорликнинг тўхтатилишига сабаб сифатида Роналдуга йилига тўланадиган 31 миллион евролик жуда юқори маош кўрсатилган Бу ҳақда италиялик журналист ва инсайдер Никола Скира «Twitter»даги саҳифасида ёзди.

Эслатиб ўтамиз Роналду 2018 йилнинг ёзидан буён «Ювентус»да ўйнамоқда. У билан тузилган шартнома муддати 2022 йил ёзида тугайди.

Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Ювентус» икки ўйин натижасига кўра (1:2, 3:2) «Порту»га енгилиб, турнирни тарк этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг