Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зайниддин Зиданнинг икки шарти

Зайниддин Зиданнинг икки шарти

Фото: «Sportbox»

Муаммолар гирдобида қолган «Челси»ни ўнглаш осон кечмаяпти. Антонио Контенинг ўрнига келган ватандоши Маурицио Сарри бир қарашда жамоани «ботқоқ»дан суғуриб олаётгандек эди. Аммо Гвардиола, «Манчестер Сити», олтита гол, хуллас, яна ҳаммасини бошдан бошлашга тўғри келади, шекилли...

Англия Премьер-лигасининг 26-турида Манчестерда меҳмон бўлган «аристократлар» ўз дарвозаларидан нақ олтита тўп олиб чиқишга мажбур этилди. Камига ўйиндан сўнг Сарри Гвардиоланинг қўлини сиқиб табриклаб қўйишни ўзига эп кўрмадики, бу унинг клубдаги шаъни ва обрўсини бир тийин қилди.

Мураббийларга муросасизлиги билан ном чиқарган «Челси» раҳбариятининг фикри 180 даражага ўзгариши учун шунинг ўзи кифоя эди, энди уларнинг кўзига Зидан «яхшироқ» кўрина бошлади.


Мавзу доирасида

Зидан собиқ жамоасига қайтиши мумкин


«The Sun» ёзишича, Зидан ўзининг икки талаби қондирилган тақдирдагина «Челси»ни бошқаришга рози бўлади.

Биринчидан, бошқа, янада омадлироқ клубга кетишга ошиқаётган Азар ҳеч қаёққа кетказилмайди, иккинчидан, ёзги трансфер учун камида 220 миллион евро ажратилади. Ҳозир «Челси» ҳар доимгидан-да «янги қон»га муҳтож.

Зидан билан музокаралар Манчестердаги «меҳмондўстлик»дан сўнг бошлаб юборилган. Зидан эса 2018 йил ёзида ўз хоҳиши билан «Реал» (Мадрид)дан кетганидан бери «ишсиз» юрибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг