Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зидан, Лэмпард, Слуцкий — қайси бири муносиб?

Зидан, Лэмпард, Слуцкий — қайси бири муносиб?

Фото: «THISDAYLIVE»

Маурицио Сарри ишдан бўшатилса, унинг «Челси»даги ўрнини россиялик мутахассис Леонид Слуцкий эгаллаши мумкин. Бу ҳақда «The Independent» нашри ёзмоқда.

Лондонга ишга чақирилаётган ёлғиз Слуцкий эмас — бир пайтлар «аристократлар» либосида порлаган Фрэнк Лэмпард, ҳеч бир таъриф шарт бўлмаган Зайниддин Зидан ҳам бор.

Англия оммавий ахборот воситалари «Челси» 24 февралга белгиланган Лига кубоги финалида «Манчестер Сити»га имкониятни бой бериб қўйса, бош мураббийини истеъфога чиқариши ҳақида хабар берганди.

Гарчи «энг номсиз» номзод бўлса-да, Слуцкийнинг имкониятлари чакки эмас: «Челси» хўжайини Роман Абрамович унинг қадрдон дўсти.

«Челси» фанатларига эса кўпроқ Фрэнк Лэмпард ёқади: у ҳозир чемпионшипдаги «Дерби Каунти»ни бошқармоқда.

Зайниддин Зидан эса «Реал» (Мадрид) билан Чемпионлар лигасида нима ишлар қилганини мухлислар ҳали унутгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкий айни пайтда бошқараётган «Витесс» Голландия чемпионатида 5-ўринда кетяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг