Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зидан: «ПСЖ» Роналдудан эҳтиёт бўлсин»

Зидан: «ПСЖ» Роналдудан эҳтиёт бўлсин»

Фото: www.europe1

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Реал Сосьедад» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. Кеча мадридликлар рақиб дарвозасига бешта гол уришнинг уддасидан чиққан эди.

Ўйин ҳақида

«Биринчи бўлим жуда ажойиб бўлди. Тезкор гол урдик, рақибга босим уюштириб, жуда интенсив ҳаракат қилдик. Кейин эса ўйинни назорат қилдик, кейинни ўйинни ўйлаб, алмаштиришларга қўл урдик. Мен жудаям хурсандман. Биринчи дақиқадан гол уриш ҳамиша ёқимли.

«ПСЖ» билан ўйин ҳақида

«ПСЖ» билан ўйинда кимлар майдонга тушишини ҳозирдан маълум, бироқ бу ҳақда ҳозирча индамай турганим маъқул.

Сиз мендан Роналдунинг ўйинидан ҳавотирда эканимни сўрадингиз. У бугун учта гол урди. Биз унинг ҳамиша гол уришни исташини яхши биламиз. «ПСЖ» ундан эҳтиёт бўлишига тўғри келади», деди Зидан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг