Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зўр бўлгач, шарт қўяди-да!

Зўр бўлгач, шарт қўяди-да!

Фото: «Campeones.ua»

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа клуб олдига шарт қўйди: «Йилига 17,5 миллион евролик шартнома таклиф қилинг, имзо чекмаган номард!». Камига денг, шартнома муддати тўрт йилдан кам бўлиши керакмас. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар қилмоқда.

Клуб раҳбарлари музокара орқали талаб қилинаётган миқдорни камайтиришга уриниши табиий. Катта пул сўраяпти-да! Бироқ рози бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунки, Де Хеа қанчалар моҳир дарвозабон эканини аллақачон исботлаб қўйган. Амалдаги шартнома муддати якунланишига эса бир йил қолди, холос. Муддат тугаши ҳамоно моҳир кипер хоҳлаган жамоага ўтиб кетиши мумкин. Текинга! Уни ўз жамоасида кўришни хоҳловчи клублар эса тиқилиб ётибди.

Зўр барибир зўр-да, йўқса, шарт қўйишга журъат қилармиди?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг