Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖ Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига ҳам тўртта гол уриб, финалга чиқди

Ўзбекистон ОТЖ Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига ҳам тўртта гол уриб, финалга чиқди

Фото: www.the-afc.com

Хитойда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал учрашувлари якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Жунубий кореялик тенгдошлари билан куч синашди.

Учрашувдаги ҳисобни Ўзбекистон терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев очди. Жавоҳир Сиддиқовнинг заргарона узатмасини қабул қилиб олган Ўринбоев тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб, гол уришга эришди.

Иккинчи таймда рақиб футболчилари ҳам ўзларига келиб олишди ва даровозамиз олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратилди. Ўйиннинг 58-дақиқасига келиб эса ҳисоб тенглашди. Хван Хьюн Су жарима майдонига узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади.

Иккинчи бўлим тўлиқ ўзбекистонлик футболчиларнинг устунлиги остида ўтди. Бироқ ўйиннинг асосий вақтида дарвозалар бошқа ишғол этилмади.

Қўшимча — экстра таймлар яна Ўзбекистоннинг голи билан бошланди. Азизжон Ғаниев узоқ масофадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Учинчи гол эса бутун ўйин давомида гол уришни жудаям хоҳлаган футболчимиз Жасур Яхшибоев ҳисобига ёзилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса Акрамжон Комилов сўнгги голни рақиб дарвозасига йўллаб, учрашувга нуқта қўйди.

Шу тариқа Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг финалига йўл олди. Финалда уларни Қатар терма жамоасини мағлуб этган Вьетнам футболчилари кутиб турибди.

Ўзбекистон-Жанубий Корея 4:1
Голлар: З.Ўринбоев, 33, А.Ғаниев, 100, Ж.Яхшибоев, 110, А.Комилов 120  — Хван Хьюн Су, 58

Учрашув статистикаси

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг