Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1989 йилги Фарғона воқеалари. Янги фактлар (фото)

21/01, 17:37

1989 йилнинг майида Фарғонада ўзбеклар ва месхети турклари ўртасида даҳшатли қирғинга айланган оммавий тўқнашувлар бошланиб кетди, бутун Фарғона олов ичида қолди. Зиддият тўлқини ўша кезлар республика аҳолисининг қарийб ярми яшаётган Фарғона водийсини бутунлай ўз домига олиши мумкин эди.