Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кечикиш учун ҳам қобилият керак (ашаддий ишга кеч қолувчи билан суҳбат)

16/02/2018

– Ишга анча эрта келувчилар ашаддий душманларимиз. Уларнинг дастидан ишга маза қилиб кеч келолмайсан ҳам. Худонинг ўзи инсоф берсин уларга.

Хотиним чатоқ чиқди

10/02/2018

Хотиним менга кўпинча «Нега бунча кўп ичасиз?» демоқчи бўлгандек туюлади. Бу бефаросат билмайдики, мен шу пайтгача бирон марта ўзим учун ичмадим. Ҳамиша оилам, жамият, инсоният, келажак учун ичаман.

Қочоқ ёхуд маҳалланинг юлғичи

17/01/2018

Бойнинг қилиғидан шошиб қолган маҳалла раиси, бир ютинди-ю, бечора чолнинг аҳволидан арз қила кетди. Олдининг навбатдаги дийдиёсига тоқати етмаган Тўлаган Марҳаматов вазиятни тушунди-да, отахонга марҳамат кўрсатиб, боғ пулини ўзи тўлади.

Янги дори: «Нарxини эшитсанг, ўзинг тузаласан»

11/01/2018

Атрофдагиларни ҳам унутиб, юзингиз бўзариб, бир қўлингиз билан пешанангизни қашийсиз, иккинчи қўлингизни эса паxса қилиб, бу ҳолатингиздан ҳайрон бўлганларга олайиб қараб кетасиз. Бундай вазиятда сиз асло қўрқманг.

Диққат, эпидемия!

09/01/2018

«Дарҳақиқат,»… Яна бир катак ташлаб, «қолаверса», сўнгида эса «xулоса қилиб айтганда, бу муаммони бартараф этиш учун, албатта, чора-тадбир ишлаш керак», дейилади. Орадан бир йил ўтар-ўтмас айланиб келсангиз, худди ўша мавзудаги анжуман, фақат айрим ўзгаришлар билан. Энди кун, ой, йилни ўзгартириш ҳам катта масала, ахир.

Меҳмонлар дивизияси ёхуд бир кеча минг кеча эмас

07/01/2018

Шаҳарда яшасанг зўр-да, сира зерикмайсан. Гап кинотеатр, музейларнинг мавжудлигида эмас, йўқ. Уйингда ҳам зерикмайсан. Уйинг гавжум бўлгач, қаёқдан ҳам зерикардинг?! Гап болаларда ҳам эмас, балки меҳмонларнинг ўз болалари билан келишида. Ишқилиб, меҳмон бор бўлсин! Эрталаб сенинг қариндошларинг келади, туш маҳали хотинингники, кечга яқин эса иккала томон ҳам қўшилиб ташриф буюради.