Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нигерия аҳолиси сони бўйича Хитойдан ўтиб кетади (инфографика)

Нигерия аҳолиси сони бўйича Хитойдан ўтиб кетади (инфографика)

Инфографика: «Visualcapitalist.com»

Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш институти (IHME) ҳисоб-китобларига кўра, Ер аҳолиси сони энг юқори чўққисига 2064 йили кўтарилиб 9,7 млрд.га етади ва ...пасайишни бошлайди, 2100 йили сайёрамиз аҳолиси 8,8 млрд. кишидан иборат бўлади.

Ўзгаришлар турли демографик омиллар: одамларнинг кўпроқ умр кўриши, миграция жараёнлари ва туғилиш кўрсаткичларининг пасайиб кетиши таъсирида кечади.

2100 йилга бориб жаҳон аҳолисининг чорак қисмидан зиёдроғини 65 ёшга тўлганлар ва ундан катталар ташкил этади.

Асримиз ўрталарига бориб Хитой ва Ҳиндистон аҳолиси кескин камайишни бошлайди. Прогнозларга кўра, 2100 йилда Хитой аҳолиси сони бўйича дунёнинг учинчи мамлакатига айланади — 732 миллион киши.

Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубий қисми, хусусан, 2100 йилда аҳолиси сони Хитойникидан ошиб кетиши кутилаётган Нигерия, аср охирига бориб ҳам аҳолиси ўсишда давом этган ягона минтақа бўлиб қолади. Ўша пайтга бориб дунёнинг аҳолиси энг кўп 10 мамлакатидан 5 таси Африка мамлакатлари бўлиши ҳисоблаб чиқилган — Нигерия, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Миср ва Танзания.

Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, 34,5 млн. кишига етгани ҳақида хабар бергандик. IHME прогнозларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони асримизнинг 70-йилларида энг юқори чўққисига чиқади, кейин камайишни бошлаб, 2100 йилда 44,2 миллион кишини ташкил этади.

Манба: IHME
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг