Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2019-2020 йилларда ОТМга қабул қилинувчи талабалар сони 20 фоизга ошиши мумкин

2019-2020 йилларда ОТМга қабул қилинувчи талабалар сони 20 фоизга ошиши мумкин

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Охирги икки йилда олий таълим муассасаларига ёшларни қабул қилиш бўйича қамров 9 фоиздан 15 фоизга ошди.

Бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида 361 739 нафар бакалаврлар 276 та таълим йўналишларида, 11 744 нафар магистрантлар 433 та мутахассисликларда тайёрланмоқда. Жами – 373 483 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Республикада олий таълим муассасалари сони янги ташкил этилган маҳаллий ҳамда нуфузли хорижий университетлар ва филиаллар ҳисобига сўнги икки йилда 75 тадан 100 тага етди.

Натижада олий таълим муассасаларига талабалар қамрови кенгайиб, жорий ўқув йилидан бошлаб қуйидаги университетларда талабалар сони 10 минг нафардан ошди:

1. Самарқанд давлат университети – 13 047 нафар;
2. Урганч давлат университети – 12 824 нафар;
3.Тошкент давлат техника университети – 11 618 нафар;
4. Бухоро давлат университети – 11 385 нафар;
5. Термиз давлат университети – 10 992 нафар;
6. Фарғона давлат университети – 10 586 нафар;
7. Қарши давлат университети – 10 412 нафар;
8. Андижон давлат университети – 10 377 нафар;
9. Қорақалпоқ давлат университети – 10 087 нафар;
10. Ўзбекистон миллий университети – 10 000 нафар;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019-2020 ўқув йилида мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20 фоизга етказиш йўлида амалий ҳаракатларни бошлаб юборди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг