Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2019 йилда қанча боғча қурилиши ва таъмирланиши маълум бўлди

2019 йилда қанча боғча қурилиши ва таъмирланиши маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 447 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1 триллион 654 миллиард сўм ажратилди. Бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 448 миллиард сўмдан кўп, деб хабар бермоқда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Ажратилган маблағларнинг катта қисми вилоятларда мактабгача таълимни ривожлантиришга йўналтирилади:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 18 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 53,5 миллион сўм;
  • Андижон вилоятида 37 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 136,075 млн сўм;
  • Бухоро вилоятида 44 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 141 750 млн сўм;
  • Жиззах вилоятида 25 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 81,075 млн сўм;
  • Қашқадарё вилоятида 39 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 134 850 млн сўм;
  • Навоий вилоятида 17 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 48,6 млн сўм;
  • Наманган вилоятида 34 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 104,44 миллиард сўм;
  • Самарқанд вилоятида 45 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 144 405 млн сўм;
  • Сурхондарё вилоятида 36 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 124,095 млн сўм;
  • Сирдарё вилоятида 19 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 71 825 млн сўм;
  • Тошкент вилоятида 44 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 153 350 млн сўм;
  • Фарғона вилоятида34 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 128,850 млн сўм;
  • Хоразм вилоятида 31 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 107 355 млн сўм;
  • Тошкент шаҳрида 24 мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 120 360 млн сўм ажратилмоқда.  

Кейинги йилларда мактабгача таълим муассасаларининг бўш турган биноларини реконструкция қилиш ҳажмининг ортиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқариш жойларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида 2019 йилда бюджет маблағларини камайтириш ва мактабгача тарбия тизимида болаларни қабул қилиш даражасини ошириш мақсадида 53 та бўш бино ва иншоотларни реконструкция қилиш режалаштирилган.   

2018 йилда реконструкция қилинган мактабгача таълим муассасаларининг сони 2017 йилга нисбатан уч баравар, яъни: 105дан 298 тага кўпайди. Янги қурилиш лойиҳалари сони: 2 дан 40 гача етди.

2019 йилда ушбу йўналишда амалга оширилган ишларни 1,5 мартага кўпайтириш режалаштирилмоқда. 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларининг сони ўтган йилга нисбатан 5 211 тадан 7104 гача кўпайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг