Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3 та ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш хизмати жорий этилади

3 та ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш хизмати жорий этилади

Фото: Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази матбуот хизмати

Ўзбекистонда ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали олий таълим муассасаларига онлайн ариза топшириш хизматини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази матбуот хизмати хабар берди.

Жорий этилаётган ушбу хизмат тури ўз навбатида, абитуриентларга узоқ навбатларда кутмаслик билан бир қаторда, уларнинг вақтини ва молиявий харажатларини қисқартиришга имкон беради (масалан, Нукуслик абитуриент ҳужжат топшириш учун Тошкентга келиши талаб этилмайди), ушбу имкониятларга эса олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг қулай, тезкор ва ишончли механизми орқали эришилади.

Ягона порталда мазкур хизматнинг қуйидаги қулайликлари жорий этилмоқда:

  • Абитуриентнинг шахсий маълумотлари автоматик тарзда тўлдирилади, ушбу қулайлик идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш орқали амалга оширилади.
  • Абитуриентга бир вақтнинг ўзида 3 та олий ўқув юртига ариза юбориш имконияти тақдим этилади, шу билан биргаликда, Ягона портал абитуриентга иккинчи ва учинчи олий ўқув юртларини ва ўқиш йўналишини автоматик режимда таклиф қилади, бу эса ўз навбатида олий ўқув юрти ва ўқиш йўналишини танлаш учун сарфланадиган вақтни қисқартиради.
  • Шунингдек, абитуриентга тест синовларини мустақил равишда топшириш учун жой танлаш имконияти берилади.

Ушбу интерактив хизматни Ягона портал орқали (my.gov.uz) ишга тушириш, мазкур хизматни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг