Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абитуриентларга эслатма! ID-картами ёки биопаспорт?

Абитуриентларга эслатма! ID-картами ёки биопаспорт?

Фото: Xabar.uz

Апрель ойида Халқ таълими вазирлиги томонидан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID-карта олишлари лозимлиги ҳақида эълон берилган эди.

Шундан сўнг кўплаб оммавий ахборот воситалари орқали абитуриентларда ID-карта бўлиши шарт, деган мазмунда хабарлар тарқалганди. Натижада абитуриентлар томонидан мурожаатлар кўпайиб кетган.

Давлат тест марказидан Xabar.uz’га маълум қилишларича, жорий йилда ҳам олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитуриентда биометрик паспорт ёки ID-карта бўлиши лозим. Демак, биометрик паспортга эга абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас;

Шунингдек:

  • абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади;
  • рўйхатга олишда абитуриентларнинг расми ва паспорт маълумотлари Давлат персоналлаштириш марказидан онлайн режимда олинади;
  • абитуриентлар биометрик паспорт билан ҳам my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Давлат тест марказига оид бошқа ўзгаришлар ҳақида кеча хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг