Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ана холос! Катталар болаларга мўлжалланган масалани еча олмадилар

Ана холос! Катталар болаларга мўлжалланган масалани еча олмадилар

Фото: «Летидор»

Етти яшар ўқувчи Айланинг онаси Энжи Вернер қизига оддий масалани ечишда ёрдам бермоқчи бўлди ва жавоб топа олмаганидан уни расмга олиб «Facebook» тармоғига қўйди. Аёлнинг кўргазмада рўйхатга олинаётган итлар ҳақидаги жумбоғи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини тортган, дея ёзмоқда «Daily Mail».

Фото: «Daily Mail»

Масала қуйидагича: «Кўргазмада 49 та ит рўйхатга олинди. Кичик итлар катта итларга нисбатан 36 та кўп. Хўш, жами қанча кичик ит бор?».

Аммо эътиборга молик жиҳати, тармоқдан ҳеч ким мазкур масалага тўғри жавоб бера олмади. Кўпчилик жавобни 13 дея белгилаган.

Кейинроқ Вернернинг тушунтиришича, қизининг муаллими тўғри жавоб 42,5 деб айтган. Жавобнинг аралаш сон эканлиги масалани мактабларга тарқатган туман мутасаддиларининг айби дейилган.

Масалани ечиш учун тенглама тузилади. Яъни кичик итлар сони х деб олинса, х + (х - 36) = 49 тенгламаси ҳосил бўлади. У тўғри ечилганда мазкур жавоб келиб чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг