Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангренда Жанубий Корея университети филиали очилади

Ангренда Жанубий Корея университети филиали очилади

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хо билан учрашди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашув давомида Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича дастлабки келишув имзоланди.

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш лозим, Кукмин университетига 1946 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида 15 та факультет фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг