Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ президентлари ўқиган университет Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

АҚШ президентлари ўқиган университет Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

16 июль куни Нью-Йоркда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва «IVY - League»га кирувчи Колумбия университети ўртасида меморандум имзоланди.

Меморандум Ўзбекистоннинг молиявий-иқтисодий соҳада фаолият юритаётган раҳбарларнинг малакасини оширишга қаратилган таълим дастурларини амалга ошириш мақсадида имзоланган илк ҳужжат ҳисобланади.

Агентлик директори Отабек Назиров, Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Колумбия университети, Молия саноати марказида жойлашган ҳамда молия саноати билан боғлиқ академик асос ва муносабатларга эга бўлган етакчи университетлардан бири эканини таъкидлади.

Америка, Европа, Осиё ва Африкада шу каби дастурларни амалга ошириш бўйича тажрибага эга бўлган профессор Эмики Ўзбекистон молиявий инфратузилмасини ривожлантиришда агентликнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун таълим дастурларини ишлаб чиқишда илмий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Дастлабки босқич натижаларига кўра, томонлар Колумбия университетининг агентлик билан биргаликда жорий йилнинг кузида Тошкентда қатор тренинглар ва семинарлар ўтказишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия университети 1754 йилда ташкил этилган АҚШнинг энг қадимги таълим муассасаларидан бири бўлиб, «IVY - League»ни ташкил этувчи саккизта Америка университетларидан бири ҳисобланади. Унинг битирувчилари кўплаб таниқли олимлар ҳисобланиб, давлат ва сиёсат арбоблари, шу жумладан, 3 нафар АҚШ президенти, 96 та Нобел мукофоти лауреатлари ва 29 та давлат раҳбарлари бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг