Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг «Webster» университети вице-президенти талабалар билан учрашди

АҚШнинг «Webster» университети вице-президенти талабалар билан учрашди

Фото: «Mitc.uz»

20 февраль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида АҚШнинг «Webster» университети вице-президенти Джон Пайл, ТАТУ раҳбарияти ҳамда ТАТУда АҚШнинг «Webster» университети «Бизнес бошқаруви (MBA)» магистратура йўналишига ўқишга ҳужжат топширган талабалар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Вице-президент ТАТУда АҚШнинг «Webster» университети «Бизнес бошқаруви (MBA)» магистратура йўналишига ўқишга қабул қилиш жараёни билан танишди, ҳужжат топшираётган талабалар билан таълим жараёни ҳақида суҳбатлашиб олди.

Фото: «Mitc.uz»

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида АҚШнинг «Webster» университети филиалини ташкил этиш ва 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларни қабул қилинишини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама этди.

Маълумот ўрнида: Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда фаолият бошлаган АҚШнинг Вебстер университети (Webster University, George Herbert Walker School of Business and Technology) Master of Business Administration (MBA: Бизнес бошқаруви магистратура йўналиши) ўқув дастури асосида «Лойиҳаларни бошқариш» йўналишига талабаларни қабул қилиш жараёни бошланган ва ўқишга қабул қилиш давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг