Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Йел университети битирувчиси Халқ таълими вазирлиги жамоасига қўшилди

АҚШнинг Йел университети битирувчиси Халқ таълими вазирлиги жамоасига қўшилди

Фото: Вазирлик матбуот хизмати

Йел университети битирувчиси, Австрия давлати фуқароси И.Митчка университет битирувчилари тармоғи орқали мазкур даргоҳни тамомлаган Халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг чақириғига жавобан тизимда бошланган ислоҳотларга беғараз ёрдам бериш мақсадида Халқ таълими вазири жамоаси маслаҳатчи сифатида қўшилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

И.Митчка молия соҳасида халқаро тажрибага эга бўлиб, хусусан дунёдаги йирик инвестицион банкларидан бири ҳисобланган «Goldman Sachs» (АҚШ)да фаолият юритган.

Маълумот учун: Йел университети (ингл. Yale University) дунёдаги энг яхши университетлардан бири бўлиб, Американинг энг нуфузли саккизта хусусий университетлари уюшмаси – «The Ivy League»нинг аъзосидир.

И.Митчка Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Президент Ш.Мирзиёев томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш устида иш олиб бораётган махсус эксперт-таҳлил гуруҳида янги Таълимни ривожлантириш маркази концепциясини яратиш бўйича ишламоқда. Эксперт мактаб битирувчилари замон талабларига тайёр бўлишлари учун таълимга янгича ёндашувларни жорий этишда хорижлик ҳамкорларни жалб этиш билан фаол шуғулланади. Хусусан, мувафаққиятли карьера қилиш учун зарур бўладиган қуйидаги малакаларни ўқитишни такомиллаштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда:

  • дастурлаш ва АКТ имкониятларидан фойдаланиш;
  • тадбиркорлик кўникмалари ва музокаралар;
  • мувафаққиятга эришиш учун ўқувчилар иштиёқини ошириш.

Мазкур маслаҳатчининг жалб қилиниши таълим соҳасига энг янги ғояларни жорий қилиш, шунингдек, хорижлик ҳамкорлар билан биргаликдаги истиқоболли лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг