Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Азиз Абдуҳакимов Самарқандда ташкил этилган университетга ректор этиб тайинланди

Азиз Абдуҳакимов Самарқандда ташкил этилган университетга ректор этиб тайинланди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов лавозимини сақлаб қолган ҳолда «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори этиб тайинланди. У мазкур олий таълим муассасасининг биринчи ректори ҳисобланади.

Азиз Абдуҳакимов 2014—2017 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини бошқарган.

2017 йил август ойида Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси вазифасида иш бошлаган.

2018 йилнинг май ойида у Бош вазир ўринбосари — Туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланди ва айни пайтда шу йўналишдаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети Президентнинг 2018 йил 28 июндаги қарори асосида ташкил этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг