Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир гуруҳ ўқитувчилар «Microsoft» компаниясида малака ошириб келишди

Бир гуруҳ ўқитувчилар «Microsoft» компаниясида малака ошириб келишди

Фото: «GreekReporter.com»

Халқ таълими вазирлиги соҳага замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, таълим-тарбия жараёнларида улардан унумли фойдаланиш ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ахборот технологиялари борасида саводхонлигини ошириш мақсадида турли нуфузли халқаро ташкилот, компаниялар билан узвий ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

Жумладан, дунёнинг АТ соҳасида етакчи ҳисобланган «Microsoft», «Oracle», «Cisco» каби компаниялар билан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг АКТ бўйича салоҳиятини янада ошириш ва компетенцияларини мустаҳкамлаш, янги замонавий касб соҳаларига оид кўникмаларни шакллантириш юзасидан ўқув курсларни мослаштириш ва жорий қилиш, илғор ўқитувчилар қаторидан тренерларни тайёрлаш ва таянч (пилот) таълим муассасаларини белгилаш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Шу йилнинг январ-май ойларида бир гуруҳ информатика ўқитувчилари «Microsoft» компанияси курсларида малакасини ошириб, тармоқлар тузилиши, уларни «Windows Server» тизимини ўрнатиб, созлаш ва бошқариш бўйича ўқув курсларини битирди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўқув курслари якунида уларга «Micros» ўқув маркази томонидан тегишли сертификатлар топширилди. Эндиликда улар «Microsoft» дастурий маҳсулотлари ва технологик ечимлари бўйича малакавий (квалификация) имтиҳонларини топширгач, мутахассислик сертификатларини қўлга киритиши мумкин.

Мазкур ўқув курслари дастлаб бир гуруҳ информатика ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва тренер сифатида тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, кейинчалик ҳудудлардаги таянч мактабларда юқори синф ўқувчиларига АКТ бўйича замонавий касблардан бирини эгаллаш учун зарур пухта билим ва малакаларни бериш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг