Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи ётоқхонаси очилди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи ётоқхонаси очилди

Жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи ётоқхонаси талабалар учун ўз эшикларини очди. 

Хостелда 200 ўрин мавжуд бўлиб, улардан 150таси ўғил болалар учун, 50таси қизлар учун мўлжалланган.

Ҳар бир турар жой қаватида истиқомат қилувчилар учун хоналар, шу жумладан ўқув хоналари мавжуд.

Барча керакли ускуналар билан жиҳозланган ошхоналар: музлатгич, микротўлқинли печ, плита, овқатланиш хонаси, ҳаммом, ҳожатхона, Wi-Fi нуқталари ва хавфсизлик тизими билан ҳам таъминланган.

Ётоқхона ички жиҳозланишини самарали ташкил этиш учун Инҳа университети (Корея Республикаси) тажрибаси биринчи марта қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг