Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Book challenge»: Президент маслаҳатчиси Шофиркондаги мактабга китоблар туҳфа этди

«Book challenge»: Президент маслаҳатчиси Шофиркондаги мактабга китоблар туҳфа этди

Фото: «Xabar.uz»

Президент ташаббуси асосида мактабларга китоб совға қилиш анъанаси давом этмоқда.

Кеча, Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонидаги 5-мактаб кутубхонасига китоблар совға қилганди.

Сўнг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов касб-ҳунар коллежи кутубхонасига китоблар жамланмасини туҳфа этди.

Мазкур челленжни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов давом эттириб,  Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 22-мактабга бир тахлам китоблар билан борди.

Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувохитов Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 38-мактабда бўлиб, ўқувчиларга китоблар совға қилган.

Фото: «Xabar.uz»

«Book challenge» бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги лойиҳа бўлиб, унда ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг