Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чирчиқ давлат педагогика институтида «Гимнастрада» мусобақалари ўтказилди

Чирчиқ давлат педагогика институтида «Гимнастрада» мусобақалари ўтказилди

Институт ахборот хизмати

2018 йил 27 апрель куни Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда спортни оммалаштириш ва жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида «Спорт — нафислик ва саломатлик асоси» шиори остида «Гимнастрада» мусобақалари ўтказилди.

Талабаларни оммавий спортга кенг жалб қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларда спорт ва жисмоний маданият қадриятларига ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш ҳамда жамоавий спорт турларини оммалаштириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир мусобақалари талаба ёшлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, гуруҳнинг мақсад сари биргаликда интилиш кўникмаларини шакллантириш, спортнинг миллий хусусиятларини намойиш этиш, жисмоний машқлар маданиятини ривожлантириш, талабалар ўртасида дўстона муносабатни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қиладиган мусобақа тарзида ташкил этилди.

Институтнинг педагогика факультети Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақа иштирокчилари икки шарт («Жисмоний машқларни бажариш техникаси» ва «Спорт ҳаракатлари ва миллий мусиқа уйғунлиги») бўйича ҳар бири 50 баллик тизим асосида беллашдилар.

Ушбу мусобақа «Лучший зелёный чай» савдо белгиси бош ҳомийлигида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши, Ўзбекистон халқ демократик партияси Чирчиқ шаҳар Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобоқада Тарих ва тиллар, Аниқ ва табииий фанлар ва Педагогика факультетларининг ўттизта йўналиш бўйича гуруҳ талабалари иштирок этдилар. Ҳар бир гуруҳда 15 нафардан 30 нафаргача талабалар ўзларининг жисмоний машқ элементларини намойиш қилдилар.

Мусобақани Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги терма жамоаларини шакллантириш бошқарма бошлиғи ўринбосари, доцент Арзибоев Қодиржон Одилжонович,Гимнастика Ҳамма учун ва спорт аэробикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Радимцева Юля, Иқтироли болалар Халқаро инновацион лойиҳаси раҳбари Абрамашвили Анна, Архитектура қурилиш институтиЖисмоний тарбия кафедраси доценти Мирзаев Абдулхамид Маърифович, Чирчиқ шаҳар ХТБ Ж.Т. ва спорт методисти Ўзбекистон «Ёшлик» ЖТСЖ раис ўринбосари Кадирова Нурие Абдурамановна, Чирчиқ шаҳар 9-сон умумтаълим ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Аметова Наталья Николаевна, Чирчиқ шахар БЎСМ бадий гимнастика мураббий Кулахметова Олмагул Бердибаевна, Тошкент вилояти Қибрай тумани БЎСМ да Бадиий гимнастика мураббийи Абдухакимова Комила Абдухалиловна ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги ХТХҚТМОМ «Амалий фанлар ва мактабдан ташқари таълим методикаси» катта ўқитувчиси Тошмухамедова Дилноза Тиллаволдиевналардан иборат Ҳакамлар ҳайъати таркиби баҳолаб бордилар.

Ушбу ўтказилган мусобақа жисмоний маданият йўналиши талабаларининг мусобақалар ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини ўрганишга йўналтирилган амалиёт олди тажрибаларни бойитиш воситаси бўлиб хизмат қилди.

Мусобоқа ғолиблариинститут маъмурияти, ҳомий ва ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ҳамда эсдалиқ совғалари билан тақдирландилар. Бундан ташқари мусобақа иштирокчи жамоаларига «Энг ҳамжиҳат жамоа», «Энг ҳаракатчан жамоа», «Энг интизомли жамоа», «Энг қувноқ жамоа», «Энг интилувчан жамоа» номинациялари бўйича институт маъмурияти томонидан  «Ташаккурнома»лар тақдим этилди.

Институт ахборот хизмати 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг