Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат тест маркази ёпиқ иш режимига ўтди

Давлат тест маркази ёпиқ иш режимига ўтди

Фото:«Sputnik»

Давлат тест маркази 2018-2019 ўқув йилида олий, олий ҳарбий таълим муассасалари ва ҳарбий академик лицейларда қабул учун ўтказиладиган тест синовларига сифатли ҳамда ўз муддатида тайёргарлик кўриш, ўтказиш мақсадида 2018 йилнинг 26 июндан бошлаб ёпиқ иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда ДТМ сайтида маълум қилинган.

Ёпиқ иш режими бошланганлиги муносабати билан Давлат тест марказида фуқароларни қабул қилиш, диагностик тест материаллари бўйича буюртмалар қабул қилиш ва фуқаролар билан бошқа ваколатли масалалар бўйича иш олиб бориш 2018 йил 15 сентябрга қадар тўхтатилади, шунингдек, тегишли бошқарма ва бўлимларда телефон алоқалари ўчирилади. Бу даврда муддатли навбатчилик жорий этилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг