Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Деновда университет ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси жойлаштирилди

Деновда университет ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси жойлаштирилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Денов университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз давлат университетининг Денов филиали негизида Денов университетини ташкил этилади.

Университет Термиз давлат университети Денов филиалининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Маълумот учун, университет фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

Термиз давлат университети Денов филиалининг талабалари таълим йўналишлари бўйича Университетда ўқишини давом эттирадилар;

Университетга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг