Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деновда хусусий боғча очилади

Деновда хусусий боғча очилади

2018 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Денов туманига ташриф буюриб, туман мутасаддилари билан учрашди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида федерация томонидан Денов туманида хориж тилларини ўргатишга ихтисослашган нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов, очиладиган МТМда замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрларнинг фаолият юритиши ҳамда болажонларга таълим беришда замонавий технологиялар ва усуллардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, учрашувда мазкур масала юзасидан қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг