Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Душанбе Самарқандда тожик тилли мактаб қуради

Душанбе Самарқандда тожик тилли мактаб қуради

Қурилиш тугаганидан сўнг объект Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасига топширилади.

Фото: «sugdnews.tj»

Тожикистон ҳукумати Самарқандда 640 ўқувчига мўлжалланган тожик тилли мактаб қуради. Бу борадаги битим Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан шу йилнинг март ойида имзоланган эди.

Ҳужжатга кўра Ўзбекистон ўқув биноси қурилиши учун ер ажратади ва қурилиш майдончасида фаолият юритадиган тожикистонлик қурувчилар хавфсизлигини таъминлайди. Ҳужжатда қурилиш компанияларининг божхона тўловларидан озод қилиниши ҳам кўрсатиб ўтилган.

Қурилиш тугаганидан сўнг объект Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасига топширилади.

Ўзбекистонда тожиклар асосан Бухоро, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ва бошқа минтақаларда истиқомат қилади. Расмий статистикага биноан собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистонда 380 та тожик тилли мактаб бўлган, сўнгги 25 йилда уларнинг сони қисқарган.

Шу йил бошларида аҳоли Тожикистон ва Ўзбекистон президентларига очиқ мактуб йўллаб, педагоглар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам сўрашди. ​Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Писком, Чакак, Полвонак, Испай ва  Нанай қишлоқларида яшовчи тожик миллатига мансуб юздан ортиқ аҳоли ўз мактубларида малакали ўқитувчилар етишмаслиги сабабли тожик мактабларининг ёпилишидан хавотирга тушаётганликларини билдиришган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг