Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди Ўзбекистонда университетлар рейтинги ҳақиқий бўлади

Энди Ўзбекистонда университетлар рейтинги ҳақиқий бўлади

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси матбуот хизмати

Маълумки, 2018 йилнинг 1 августида Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан илк бор Республика Олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги расман эълон қилинган эди.

Шунга қарамасдан, 2018 йил миллий рейтинг натижалари эълон қилинган пайтда, айрим олий таълим муассасалари томонидан эътирозлар билдирилган эди. 

2019 йилнинг 15 февраль куни Давлат инспекциясида THE агентлигининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Егор Яблоков билан навбатдаги расмий учрашув ташкил қилинди. Мазкур учрашувда миллий рейтинг тизимида қўлланилган методология ва индикаторлар минтақавий директор томонидан таҳлил қилиб чиқилганлиги ва таҳлил натижалари ижобий деб топилганлиги ва  THE томонидан расман тан олинганлиги қайд этиб ўтилди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўзаро фикр алмашинувлар асосида кечди. Жумладан, Ўзбекистон миллий рейтинг тизими методологиясини THE билан ҳамкорликда такомиллаштириш, зарур таклиф ва тавсиялар бериш, THE агентлиги томонидан ҳар йили ўтказиладиган саммит аъзолигига Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини вакилларининг иштирокини таъминлаш, Миллий ОТМларни глобал рейтинг тизимларидан ўрин олишига кўмаклашувчи амалий чоралар ишлаб чиқиш ва бошқа кўплаб ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Маълумот учун: «Times Higher Eduсation» халқаро рейтинг агентлиги 2004 йилдан бошлаб дунё университетлари рейтинги билан шуғулланиб келмоқда. Ҳозирда рейтингда жами 1258 та университет иштирок этган бўлиб, Россия федерациясидан 35 та, қўшни Қозоғистон Республикасининг жами 2 та ОТМ ўрин эгаллаган.Шунингдек мазкур нуфузли ташкилот дунё университетларининг рейтингини тузишдан ташқари ҳар йили таълим соҳасида бошқарув фаолиятини ривожлантириш бўйича халқаро саммитлар, ОТМлар фаолиятини яхшилаш бўйича методикалар ишлаб чиқиш бўйича ҳам етакчилик қилиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг