Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фаол ва иқтидорли талабалар Корея Республикасининг Инҳа университети ёзги мактабида бепул таҳсил оладилар

Фаол ва иқтидорли талабалар Корея Республикасининг Инҳа университети ёзги мактабида бепул таҳсил оладилар

Жанубий Кореядаги Инҳа университети.

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари гуруҳи 2018 йил 23 июлдан 10 августгача давом этадиган Корея Республикасининг Инҳа университети ёзги мактабида иштирок этишади.

Ўтган йилларда бўлгани сингари, Корея Республикасидаги Инҳа университети ўзбекистонлик 10 нафар фаол ва иқтидорли талабаларга ёзги мактабда бепул иштирок этиш имкониятини беради. Шу билан бирга, ёзги мактабда қатнашиш истагини билдирган Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг бошқа талабалари дастур нархини тўлаш шарти билан ўз ҳужжатларини тақдим этишлари мумкин.

IUT Корея Республикасидаги Инҳа университетида бўлиб ўтадиган ёзги мактабда бепул иштирок этадиган талабаларни аниқлаш учун олтита танлов эълон қилган.

Мусобақалар доирасида «Компьютер ва дастурий инжиниринг» (SOCIE) ҳамда «Логистика» (SOL) факультетлари талабалари тадбиркорликни ривожлантириш, онлайн хизматларни тақдим этиш ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университетини тарғиб қилишга ёрдам берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқишлари керак.

Танлов натижаларига кўра, ҳакамлар ҳайъати Жанубий Кореядаги ёзги мактабга борадиган энг яхши лойиҳа ва ишланмалар эгаларини танлаб олади.

Ёзги мактабда талабалар «Корейс тили», «Шарқий Осиёнинг сиёсати ва халқаро алоқалари», «Корея ва унинг маданияти», «Кореяда иқтисод ва бизнес», «Келажакнинг янги технологиялари» каби курсларда иштирок этишади. 

Қайд этиш лозим, жорий йилда IUT талабалари Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг ёзги мактабида тўртинчи маротаба иштирок этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг