Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 4-маротаба «Google I/O Extended» конференцияси ўтказилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 4-маротаба «Google I/O Extended» конференцияси ўтказилади

Фото: «Inha.uz»

2018 йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)да тўртинчи маротаба «Google I/O Extended» конференцияси ўтказилади. Бу ҳақда университет расмий сайтида хабар берилди.

«Google I/O Extended 2018 IUT» конференцияси Ўзбекистондаги IT-ҳамжамиятни жалб қилади ҳамда уларни «Google» компаниясининг энг долзарб инновацион ечимлари концепциялари билан таништиради.

«Google I/O Extended 2018 IUT» бу йил биринчи маротаба IUT талабалари томонидан 2018 йилнинг февраль ойида ташкил этилган «Google Developer Groups (GDG)» томонидан ўтказилади. Лойиҳани Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва бошқа ташкилотлар қўллаб-қувватлашди.

Конференцияда Ўзбекистондаги турли университетларнинг 200 нафардан ортиқ талабалар ҳамда ишлаб чиқарувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Кун давомида конференция қатнашчилари тақдимотлар, маърузалар ва дастурлаш бўйича сессияларда иштирок этадилар.

Мазкур конференциядаги ўз иштирокларини Ўзбекистондаги ахборот технологиялари ва стартап-лойиҳалари соҳасининг етакчи мутахассислари тасдиқлашди.

Конференцияда иштирок этишг қизиқиш билдирган талабалар тадбирнинг қуйидаги сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин – https://goo.gl/forms/LAwpLPrfe7rslUI83.

Ҳар йили ўтказиладиган «Google I/O» конференцияси асосан ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган бўлиб, «Google» компанияси томонидан ўтказилади ҳамда «Google»нинг «Android», «Chrome», «Chrome OS», «Google APIs», «Google Web Toolkit», «App Engine» ва бошқалар каби очиқ технологиялари ва сервисларининг муҳокамасига бағишланган.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2015 йилдан бери «Google I/O» тадбирини ўтказиб келмоқда. IUT талабалари мазкур конференциянинг фаол иштирокчилари ҳисобланади. Шунингдек, улар тадбирни ташкиллаштиришда бевосита иштирок этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг