Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳадис илми мактаби ташкил этилди

Ҳадис илми мактаби ташкил этилди

Фото: Pars Today

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга мувофиқ, олий диний-маърифий таълим муассасаси шаклидаги Ҳадис илми мактабини ташкил этилди.

Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг