Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким Бухорода битирувчиларга 144 та олтин ва 151 та кумуш медал топширди

Ҳоким Бухорода битирувчиларга 144 та олтин ва 151 та кумуш медал топширди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро ёшлар марказида жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабини битирган ўқувчиларнинг 144 нафарига олтин, 151 нафарига кумуш медаль берилди.

Бухоро вилоят Халқ таълими бошқармасига кўра, жорий ўқув йилида вилоятдаги 528 та умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфини 16 950 нафар йигит-қиз муваффақиятли тугатган. Шундан жами 295 нафар битирувчи-ўқувчилар олтин, кумуш медаллар билан тақдирланган.

- Бугун мен учун энг қувончли кун. Сабаби мен ва тендошларим кўксини безаб турган олтин ва кумуш медаллар меҳрибон устозларимиз берган билим, қадрли ота-оналаримиз тарбияси натижасидир. Биз, ёшларга берилган бу рағбатга кейинчалик ҳам муносиб бўлишга, мамлакатимизнинг равнақ топиши, тинчлигимиз ва фаровон ҳаётнинг бардовом бўлишига интиламиз,- деди олтин медал соҳибаси Нилуфар Ибрагимова.

Медаллар Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев томонидан топширилди.

Зулфизар Мавлонова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг