Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Информатика ва АКТ чуқурлаштириб ўтиладиган мактабга қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди

Информатика ва АКТ чуқурлаштириб ўтиладиган мактабга қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва бир қатор хорижий университетлар филиаллари фаолияти йўлга қўйилиб, туман ва шаҳарларда рақамли технологияларга ўқитиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.

Президентнинг 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4851 – сонли қарори асосида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 3-сон умумтаълим мактаби “Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб”га айлантирилди. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб чуқурлаштирилган синфларга 60 нафар қабул квотаси ажратилди.

Жорий йилнинг 12 январида “Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб”га илк ўқувчиларини қабул қилиш мақсадида 5-синф ўқувчилари ўртасида тест топшириш жараёнлари бўлиб ўтди. Тест жараёнларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг масъул ҳодимлари томонидан амалга оширилди ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг масъул профессор ўқитувчилари томонидан тест жараёнларини ўтишини кузатиб бордилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг