Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчилари билими халқаро компания кўмагида баҳоланади

Ўзбекистонда инглиз тили ўқитувчилари билими халқаро компания кўмагида баҳоланади

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

13 февралдаги Ўзбекистон-Швеция бизнес-форумида Халқ таълими вазирлиги ва «EF Language Learning Solutions» компанияси ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда томонлар чет тили ўқитувчиларига инглиз тилини бепул ўқитиш ҳамда уларнинг билимларини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик қилади.

Музокаралар чоғида «EF Language Learning Solutions» компанияси юртимиз ўқитувчиларини инглиз тили бўйича синовдан ўтказиш, уларнинг билим даражасини аниқлаш ҳамда ушбу тест синовларидан муваффақиятли ўтганларни Европа ва Америка олий ўқув юртларига ўқиш ва малака ошириш учун юборишга тайёрлигини маълум қилган.

Шунингдек, компания Ўзбекистондаги ўқитувчиларга IELTS ва TOEFL учун мос келувчи, халқаро миқёсда тан олинган «EF Standard English Test» таълим сертификати асосида инглиз тилини ўргатиш таклифини киритган. Ҳамкорликнинг кейинги йўналиши сифатида мамлакатимизда «Таълим даражасини миллий баҳолаш» платформасининг жорий этилиши белгиланган.

Шу билан бирга Швеция компанияси юртимиз иқтисодиётининг стратегик тармоқлари учун мутахассислар тайёрлашга кўмаклашади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг