Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инҳа битирувчиси EPAM Global компаниясида катта дастурчи лавозимида иш бошлади

Инҳа битирувчиси EPAM Global компаниясида катта дастурчи лавозимида иш бошлади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети битирувчиси АҚШдаги (Филаделфия, Пенсилвания штати) EPAM Global компаниясига ишга жойлашди. Дархонбек Маматалиев EPAM Global компаниясида катта дастурчи (Senior Software Engineer) сифатида иш бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 23 феврал куни Тошкентдаги Инҳа университетида (IUT) Ўзбекистонда EPAM INSIDER'нинг биринчи конференцияси бўлиб ўтди, унда компания мутахассислари дунё етакчиларига келажакдаги технологияларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қандай ёрдам беришларини айтиб беришди.

2019 йил 26 июлда ректор вазифасини бажарувчиси Музаффар Жалоловнинг Белорусияга ташрифи вақтида университет ва EPAM Systems компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

«Мен Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмуриятидан жуда миннатдорман. Университет талабаларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини юзага чиқариш ва ривожлантириш мақсадида кўплаб лойиҳалар ташкил этади.

IUT'нинг IT-лойиҳалари ва тадбирларида иштирок этганимиз туфайли биз келажак учун реал ҳаётда ёрдам берадиган бебаҳо тажрибага эга бўлдик. Шу билан бирга университет ёшларнинг ижодий салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш ва шакллантиришда катта истиқболларни очишга ёрдам берди, индивидуал хусусиятларни намоён қилиш ва коммуникатив, етакчилик, ташкилий каби турли кўникмаларни ривожлантириш учун шароит яратди. Мотивация ва олинган билим мени мақсадга эришишга ундади».

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўз битирувчилари билан фахрланади ва Дархонбекка муваффақият тилайди!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг