Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иш ҳақи ошди. Тўлов-контракт нархлари қачондан ошади?

Иш ҳақи ошди. Тўлов-контракт нархлари қачондан ошади?

Фото: «Xabar.uz»

«Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Президент Фармонига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар (10 фоиз) оширилди.

Иш ҳақи оширилгач, энди олий ўқув юртларида тўлов-контракт нархлари ҳам ошади. Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сон баёнининг 12-иловаси билан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш миқдорлари тасдиқланганганда, контракт нархлари энг кам иш ҳақи миқдорига боғлаб қўйилган эди.

Ҳуқуқсунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг «Телеграмм» каналида ёзишича, тўлов- контракт нархи 2019 йил, баҳорги семестрдан ошади. Бир йиллик тўловни амалга оширганлар ҳам қўшимча тўлов тўлайдилар.

2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади (агар иш ҳақи яна ошмаса):

Бакалавр

1-тоифа: 45 баробар – 9 млн 122 минг 850 сўм

2-тоифа: 46 баробар – 9 млн 325 минг 580 сўм

3-тоифа: 50 баробар - 10 млн 136 минг 500 сўм

4-тоифа: 55 баробар - 11 млн 150 минг 150 сўм

5-тоифа: 60 баробар - 12 млн 163 минг 800 сўм

Магистратура

1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм

2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм

3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм

4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм

5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм

«Агар кимдир контрактини олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйган бўлса ҳам, барибир 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишига тўғри келади», деб ёзади ҳуқуқшунос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг