Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори ўзгарди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори ўзгарди

Фото: «Islaminstitut.uz»

Бугун президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов раислигидаги йиғилиш ўтказилган. Шу йиғилишда Неъматулла Ибрагимов академия ректорлигидан кетгани маълум қилиниб, Шуҳрат Акмалович Ёвқочев янги ректор сифатида таништирилган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Узоқ йиллар Шарқшунослик институтига раҳбарлик қилиб келган Неъматулла Ибрагимов шу йилнинг апрелида ташкил этилган академияга биринчи ректор этиб тайинланганди. У нима сабабдан 4 ой ичида лавозимдан олингани маълум эмас.

Шуҳрат Ёвқочев. Фото: «Kun.uz»

Халқаро ислом академиясининг янги раҳбари этиб тайинланган Шуҳрат Ёвқочев 1964 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1988 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг шарқшунослик факультетини тамомлаган.1993 йилда Миср ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатия академияси дипломини олган. Мутахассислиги – шарқшунос ва филолог. Сиёсий фанлар доктори, профессор.

У  2005-2006 йилларда Ўзбекистон президентининг миллатлараро муносабатлар ва дин масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси бўлган, 2006-2007 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетига ректорлик қилган.

2007 йилдан Тошкент давлат шарқшунослик институтида жаҳон сиёсати кафедрасига мудирлик қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг