Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ислом тараққиёти банки билан ОТМлар ривожи учун 60 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади

Ислом тараққиёти банки билан ОТМлар ривожи учун 60 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади

Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда Ўзбекистон ОТМларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилади. 

Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган «Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси иш фаолиятини бошлади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 млн. АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг