Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италиянинг биринчи рақамли университети бизнес мактабида ўзбеклар таҳсил олади

Италиянинг биринчи рақамли университети бизнес мактабида ўзбеклар таҳсил олади

Фото: ЛБМА матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби директори Рустам Абдураупов ўзининг 2019 йил 22-27 февралда Италияга сафари доирасида Милан техника университети қошидаги Бизнес олий мактаби президенти Андреа Сианесси билан қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ЛБМА матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамкорликка профессор Андреа Синеассининг ўтган йил ноябрь ойида Тошкентдаги РББОМга ташрифи пойдевор бўлиб хизмат қилди.

Томонлар истиқболли соҳалар ва ўзаро ҳамкорлик механизмларини, жумладан, биргаликдаги таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қўшма конференциялар, форумлар, семинарлар ва бошқа илмий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

«Икки диплом» модели ва қисқа муддатли курслар доирасида магистрлик дастурида ҳам амалга оширилиши режалаштирилган «Лойиҳа менежменти» соҳасидаги қўшма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Шу билан бирга, таълим дастурлари ва режалари халқаро стандартлар ва энг яхши чет эл амалиётлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар икки томон вакиллари томонидан биргаликда ишлаб чиқилади. Дастурлар доирасида ўқитиш ҳам Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби асосида, шу жумладан, итальян ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, ҳам Милан шаҳридаги Олий бизнес мактаби асосида амалга оширилади.

Музокаралар натижасида ЛБМАнинг Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби билан Милан техника университетининг Олий бизнес мактаби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, 1863 йилда ташкил этилган Милан техника университети Италиянинг йирик давлат техник университетидир. Дунёнинг етакчи рейтинг агентликларидан бири — QS World University Rankings баҳосига кўра, ушбу университет Италияда биринчи ва дунёда 156-ўринда туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг