Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзи ўқиган мактабга борди (фото)

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзи ўқиган мактабга борди (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби, Шайхонтоҳур тумани Ҳувайдо маҳалласидаги 169-мактабда ҳам 2018–2019 ўқув йили учун биринчи қўнғироқ чалинди.

Caption

«Билимлар куни» муносабати билан ташкил этилган тадбирга Тошкент шаҳар ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюриб, йиғилганларни табриклади. Шаҳар  ҳокими шу мактабда таҳсил олганлиги, ўқувчилик хотиралари ҳақида тўхталиб, айнан қадрдон мактабида олган билимлари келгусидаги муваффақиятларига пойдевор бўлганлигини алоҳида таъкидлади. Ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишга чорлаб, уларга зафарлар тилади.

— Тошкент шаҳри ҳокимининг мактабимизга келиши, биз билан дилдан суҳбатлашганидан жуда ҳам хурсандмиз. Бу бизга катта руҳлантириш берди. Мен ҳам мактабда аъло баҳоларга ўқиб, келажакда юртимизга хизмат қиладиган етук мутахассис бўлиб етишаман, — дейди, 7-синф ўқувчиси Бобур Ғуломов.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбир сўнгида 1-синфга қабул қилинган 246 нафар ўқувчининг ҳар бирига «Samsung Galaxy Tab A» планшетларини совға қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг