Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда ўқувчиларни жазолаган ўқитувчининг иши ўрганилмоқда

Жиззахда ўқувчиларни жазолаган ўқитувчининг иши ўрганилмоқда

Фото: Google.com

Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида олинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда. Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати бу борада қуйидагиларни маълум қилади.

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 173-сонли буйруғи билан тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, бугунги кунда Ш.Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида хизмат текшируви ишлари олиб борилмоқда.

Юкорида таъкидлаб ўтилган мактабнинг 8-«В» синф раҳбари Зият Пардаев 2019 йилнинг 22 октябрь куни ўзи раҳбарлик қилаётган синф ўқувчилари Назарқулов Умурзоқ, Равшанов Оғабек ҳамда Ишпўлатов Шералиларни сабабсиз дарсга қатнашмасдан кўчада юрганлигини аниқлаган. Шундан сўнг, синф раҳбари Зият Пардаев ўқувчиларни машинасида кўчадан олиб келган ҳамда синфга олиб кириб педагогларга хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлар билан жазолаган.

Мактабнинг 8-«В» синф ўқувчиларнинг 2019-2020 ўқув йили 1-чораги давомати ўрганилганда, синф раҳбари томонидан жазоланган ўқувчилар мунтазам равишда дарс машғулотларига кечикиб келишлари ва сабабсиз дарс қолдиришлари маълум бўлди. Ижтимоий тармоқда тарқатилган видеолавҳа бўйича мактаб жамоаси, ота-оналар қўмитаси, кузатув кенгаши аъзолари ҳамда ўқитувчилар билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани ички ишлар бўлими ҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг