Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Магистратура қабулида инқилоб. Нималар ўзгариши мумкин?

Магистратура қабулида инқилоб. Нималар ўзгариши мумкин?

Фото: «Google.com»

Магистратура қабулига оид ўзгаришлар кутилмоқда. Бу ҳақида ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиев ўз каналида маълум қилиб ўтди.

Унга кўра, келгусида магистратурага фақат турдош йўналишлар бўйича ҳужжат топширишга оид чекловни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Бу нима дегани?

Бугунги кунда кўпчиликка маълумки, магистратурага фақат бакалаврда ҳам шу турдош йўналишда ўқиганлар қабул қилинади. Масалан, тарихни тугатганлар журналистика ёки дипломатияни тугатганлар ахборот технологиялари бўйича магистратурага топшира олмайди.

Келгусида худди шу чеклов бекор қилиниши кутилмоқда. Албатта бу чеклов тўлиқ бекор бўлмайди, яъни исталган йўналишнинг магистратурасига бакалаврда ўқиган йўналишидан қатъи назар ҳужжат топшириш ҳуқуқи берилмайди. Яъни шундай ўзига хос йўналишлар борки, улар бўйича қатъий чеклов сақлаб қолинади, масалан, тиббиёт йўналишига дуч келган соҳани тугатган талабалар топшира олмайди ва бу мантиқан тўғри.

Хориж тажрибасини кузатадиган бўлсак, уларда ҳам магистратура одатда 2 хил категорияга бўлинади. Масалан, Германияда магистратуранинг Konsekutive Masterstudiengänge (бакалаврдаги турдош йўналиш асосидаги дастур) ҳамда Weiterbildende Masterstudiengänge (бакалавр бўйича турдош йўналиш талаб этилмайдиган дастур) кўриниши мавжуд.

Хуллас, юқоридаги ўзгаришлар бўйича қарор лойиҳаси тайёрланган, лекин ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг