Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб формасининг шакли ва бичими ҳақида маълумот берилди

Мактаб формасининг шакли ва бичими ҳақида маълумот берилди

Фото:«Ҳуқуқий ахборот»

Мактаб ўқувчиларининг ягона формаси 1-6 синф ўқувчилари учун алоҳида, 7-11 синф ўқувчилари учун алоҳида шакл ва бичимда тасдиқланган.

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълумот берилишича, 1-6 синф ўқувчилари форма комплектига:

- оқ кўйлак (100 % пахта);

- кўк, кўк катак нимча (65 % пахта/35% полистер);

- кўк шим (ўғил болалар учун) (65 % пахта/35% полистер);

- кўк катак юбка (қиз болалар учун) (65 % пахта/35% полистер);

- кўк енгил куртка киради (65 % пахта/35% полистер) киради.

7-11 синф ўқувчилари учун форма комплектига:

 - оқ кўйлак (70 % пахта/30% полистер);

- тўқ кўк нимча (45 % пахта/55% полистер);

- тўқ кўк шим (ўғил болалар учун) (45 % пахта/55% полистер);

- тўқ кўк юбка (қиз болалар учун) (45 % пахта/55% полистер);

- тўқ кўк пиджак (45 % пахта/55% полистер) киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг