Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаблар учун якуний имтиҳон саволлари эълон қилинди

Мактаблар учун якуний имтиҳон саволлари эълон қилинди

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирининг 2018 йил 28 февралдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг босқичли якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги 51-сонли буйруғига асосан имтиҳон саволлари тайёрланди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди.

Имтиҳон саволлари умумтаълим муассасалари, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, таълим олиб бориладиган 7 та тилда ишлаб чиқилган.

Жорий йилда умумтаълим муассасаларининг 5-, 8- ва 10-синф ўқувчилари  оғзаки, ёзма имтиҳон ёки тест синовлари шаклида босқичли назорат, 9-синф ўқувчилари давлат аттестацияси шаклида якуний назорат имтиҳонларини топширади.

Қуйида уларни юклаб олишингиз мумкин.

Умумий ўрта таълим мактаблари учун 

  1. 5-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
  2. 6-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
  3. 7-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
  4. 8-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
  5. 9-синф – барча фанлардан – юклаб олиш
  6. 10-синф – барча фанлардан – юклаб олиш

Таълим қардош тилларида ўқитиладиган  умумий ўрта таълим мактаблари учун 

  1. 5, 7, 9-синфлар – Қозоқ тили – юклаб олиш
  2. 5, 7, 9-синфлар – Тожик тили – юклаб олиш
  3. 5, 7, 9-синфлар – Қирғиз тили – юклаб олиш
  4. 5, 7, 9-синфлар – Туркман тили – юклаб олиш
  5. 5, 7, 9-синфлар – Қорақалпоқ тили – юклаб олиш

Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари 9-10-синф битирувчилари учун

  1. 9-10-синф Ўзбек ва рус тилида якуний назорат имтиҳон материаллари – юклаб олиш
Изоҳлар 4

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг