Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда «Мардлик ва жасорат» дарслари бўлиб ўтмоқда

Мактабларда «Мардлик ва жасорат» дарслари бўлиб ўтмоқда

2018 йилнинг 4-8 май кунлари республикадаги барча умумтаълим мактабларида «Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас», «Мардлик, бурч ва садоқат» шиорлари остида «Мардлик ва жасорат» дарслари бўлиб ўтмоқда.

«Мардлик ва жасорат» дарсларида иккинчи жаҳон урушида мардларча ҳалок бўлганлар, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган собиқ жангчилар, мустақиллик йилларида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг жасоратлари, уларнинг Ватан тинчлиги йўлида кўрсатган қаҳрамонликлари тўғрисида ўқувчилар билан жонли мулоқотлар ўтказилмоқда.

Ўқувчилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, ёлғиз ва кам таъминланган кексалар ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари оилалари ҳолидан хабар олиб, уларнинг уй-рўзғор юмушларига кўмаклашмоқда ҳамда байрам билан табриклашмоқда.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенгликни тарғиб қилиш, уларда Она Ватан олдидаги бурч ҳисси, садоқат туйғусини шакллантириш мақсадида таълим муассасаларида «Хотира ва қадрлаш куни» байрамига бағишлаб турли кўргазмалар, деворий газеталар ташкил этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг