Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабларда пуллик хизматлар йўлга қўйилади

Мактабларда пуллик хизматлар йўлга қўйилади

Фото: «Xabar.uz»

Давлат умумий ўрта таълим мактабларида (давлат таъминоти асосида) бепул ва пуллик асосда ташкил этиладиган хизматлар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида давлат умумий ўрта таълим мактабларида (давлат таъминоти асосида) бепул ва пуллик ташкил этиладиган хизматлар рўйхати тасдиқлаш назарда тутилган.

Бепул амалга ошириладиган хизматларга — дарсларни яхши ўзлаштира олмаган ўқувчилар билан қўшимча ишлаш; мактабнинг кутубхона фондидан фойдаланиш; йиллик тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа хизматлар киритиш кўзда тутилган.

Пуллик асосда ташкил этиладиган хизматлар эсадарсликларни белгиланган тўлов эвазига ижарага олиш (биринчи синф ўқувчилари ва кам таъминланган оила фарзандлари бундан мустасно); умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (Давлат таълим стандартларидан ташқари) билимлар бўйича келишилган нархларда қўшимча таълим олиш; шунингдек, умумий ўрта таълим мактабининг узайтирилган кун гуруҳларида белгиланган тўлов асосида таълим-тарбия олиш; умумий ўрта таълим мактабининг асосий фаолияти ҳисобланмайдиган таълим-тарбия хизматларидан фойдаланиш (жумладан, ҳунар ўргатувчи ва спорт тўгараклар, қизиқишлар бўйича тўгараклар, якшанбалик мактаблари ва бошқа) киритилган.

Қарор лойиҳаси 20 октябрга қадар муҳокама қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг