Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малакани оширишми ёки «давления»ни ошириш?

Малакани оширишми ёки «давления»ни ошириш?

Фото: FitoHome.ru

Цивилизация тарихини олти сўз билан ифодалаш мумкин:
қанча кўп билсанг, шунча
нарсага қодирсан.
Э.Aбу.

Мен жорий йил апрель ойида педагогик фаолиятимда учинчи марта малака оширишга бордим. Қуйида малака оширишнинг янги тизими ҳақидаги мулоҳазаларимни баён қиламан.

Ислоҳотнинг бошланиши

2017 йил 26 сентябрида Президент Шавкат Мирзиёев «Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Эндиликда собиқ малака ошириш институтлари янги ном билан, яъни «...университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий маркази» деб номланди. Олий ўқув юртлари ўзлари етиштириб чиқарган кадрларга «ўзлари жавоб бериши» учун яхши ўйланган қарор, нима дедингиз?

Қарор чиқди, урра, урра!

Олий таълимдагилар қарордан сўнг малака оширишнинг олий ўқув юртларига ўтказилишини институт ва университетларга янги студентлар инъом қилинди деб тасаввур қилишди шекилли. Буни январь ойидан бошланган янги турдаги малака ошириш тизимидан ҳамма ҳис қилди, тўғрироғи, ҳис қилдиришди!

Ўзим апрель ойида янги тизим жорий бўлганига 3 ой ўтиб малака оширишга бордим. Бу мулоҳазаларнинг барчасини бир тингловчининг кузатувлари деб тушунасиз.

Малака оширишнинг биз умумтаълим мактаби педагогларига жорий қилинган тизими, айтишларича, олий ўқув юртлари педагоглари учун 3 йилдан буён қўлланмоқда экан. Тингловчи учун 3 та шарт қўйилади:  

1) ўзининг 5 йиллик фаолиятидаги натижалари акс эттирилган пoртфолиони махсус сайтдаги ўз саҳифасига жойлаш (максимал балл — 20);

2) ой сўнгида масофавий топширилувчи чиқиш тестини ечиш (максимал балл — 60);

3) якуний аттестация, яъни битирув малакавий иши ёзиб ҳимоя қилиш (максимал балл — 20).

Педагог-тингловчи шу топшириқларни бир ой ичида бажариши лозим. Портфолио ва чиқиш тести иккаласидан 44,8 балл (60 фоиз)дан кам балл йиққанлар якуний аттестацияга қўйилмайди. Хуллас, янги тизим шартларида шундай белгиланган.

 Ҳисоб биру ўн: олдинда шошмашошарлик!

Энди бу тизимнинг ютуқ ва камчиликлари хақида гапириб ўтсам.

Ютуқлари шундан иборатки, педагог-тингловчиларни баҳолашнинг инсон омилига боғлиқ жойларидан иложи борича воз кечилган, бу порахўрлик ва коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади. Тингловчи ўз ҳаракати билан кўзланган бални йиғиши мумкин, бу асосий фактор.

Яна бошқа ютуқлари — ...

Ушбу нуқталар ўрнига ютуқларни ёзишни роса истадиму, афсуски, бошқа тополмадим. Билмадим, мени яқиндан таниганлар оптимист деб билишар эди, шунда ҳам мақташга бошқа нарса тополмаяпман, мени кечиринг.

Ишдаги хатони топиш – ҳали бу ўша ишнинг
буткул норасо эканлигини исботлаш эмас.
В.Белинский

Камчиликлари хақида эса, афсуски, кўп гапириш мумкин. Ҳар бир камчиликка ўзимнинг таклифларимни келтирмоқдаман.

Биринчидан, портфолио тўлдириш сайти янги тизим ишга тушганига мана 4 ой бўлаётган бўлса-да талабга жавоб бермайди, сайтга телефондан кириш жуда оғир, ҳолбуки, Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчиларининг асосий қисми интернетга телефон воситасида киришга ўрганган, сайт эса бунга қониқарли жавоб бера олмайди.

Иккинчидан, «pf-xtxmom.bimm.uz» сайтини алоҳида, соддароқ ном билан очишса бўлмасмиди, балки бу унчалик аҳамиятсиздек туюлар, лекин масалан мен бир ой ичида ҳам тўлиқ ёддан ёза олмай интернет браузеримнинг адреслар панелидан топиб кириб юрдим, ҳаммани кузатдим: бирма-бир, ҳарфма-ҳарф ҳижжалаб териб кирмоқда сайтга.

 Мақсадни тезроқ тушунтирувчи катакчалар

Портфолио тўлдириш низоми билан танишамиз.

Тингловчининг фаолият турлари

Фаолият миқёси

Жамғариш усули

Балл

Максимал балл

1.            

Фаолият натижаларининг эътироф этилганлиги (давлат  мукофотлари, унвонлар, кўкрак нишонлари, гувоҳномалар нусхаси ва фахрий ёрлиқлари)

республика миқёсида

барча баллар йиғиндиси

0,7

1,5

вилоят (шаҳар) миқёсида

0,5

туман миқёсида

0,2

муассаса миқёсида

0,1

2.

Ташкил этилган ва муҳокама қилинган очиқ дарслари ёки очиқ машғулотлари (ҳар ўқув йилида камида 3 марта (МТМ учун камида 2 марта). Олдиндан эълон қилинган муаммо ёки инновация мавзуси бўйича тузилиб тасдиқланган жадвал, очиқ дарс ёки машғулот ишланмалари, педагогик ёки методик кенгаш йиғилиши қароридан кўчирма (муҳрланган)

вилоят, туман (шаҳар) миқёсида

барча баллар йиғиндиси

0,7

1,0

муассаса миқёсида

0,3

3.

Дарс машғулотларини кузатиш ва таҳлилини олиб бориш (ҳар ўқув йили учун алоҳида маълумотнома)

34 соат ва ундан ортиқ дарс таҳлил қилинганда (МТМ учун 12 соат)

баллардан фақат биттаси

1,0

1,0

22 — 30 соат дарс таҳлил қилинганда (МТМ учун 8-10 соат)

0,7

12 — 20 соат дарс таҳлил қилинганда (МТМ учун 5-7 соат)

0,3

4.

Таълим олувчиларнинг ўқув фанидан ўртача рейтинг кўрсаткичлари (синф журналлари (МТМ учун назорат синовлари) асосида маълумотнома)

86 — 100 фоиз

Баллардан фақат биттаси

2,0

2,0

71 — 85 фоиз

1,0

56 — 70 фоиз

0,5

5.

Ўқитувчининг «Йил ўқитувчиси», «Йил тарбиячиси» ва бошқа турли кўрик-танловлар ва мусобақаларда иштироки (диплом, сертификат, гувоҳнома, фахрий ёрлиқлар)

республика миқёсида

баллардан фақат биттаси

1,0

1,0

вилоят, туман (шаҳар) миқёсида

0,7

муассаса миқёсида

0,5

6.

Таълим олувчиларнинг «Билимлар беллашуви», фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, бадиий кўрик ва танлов, кўргазмалардаги иштироки (диплом, сертификат, гувоҳнома, фахрий ёрлиқлар)

халқаро ва республика миқёсида

баллардан фақат биттаси

2,0

2,0

вилоят миқёсида

1,5

туман (шаҳар) миқёсида

1,0

муассаса миқёсида

0,5

7.

Илғор педагогик иш тажрибаларини ўрганганлиги ва иш тажрибасини оммалаштирганлиги (тегишли ташкилотлар ёки муассаса педагогик кенгашидан маълумотнома)

республика миқёсида

барча баллар йиғиндиси

0,6

1,5

вилоят, туман (шаҳар) миқёсида

0,5

 

муассаса миқёсида

0,3

8.

Қисқа муддатли малака ошириш курслари ва масофавий курслар, семинар-тренинглар, вебинарларда қатнашиши ва тажриба орттириши (диплом, сертификат ва маълумотнома нусхалари)

халқаро миқёсда

барча баллар йиғиндиси

1,0

2

республика миқёсида

0,7

вилоят, туман (шаҳар) миқёсида

0,3

9.

Илмий тадқиқот олиб бориши, инновацион фаолияти ва жамоат лойиҳаларидаги иштироки (диплом нусхаси, илмий тадқиқот мавзусининг тасдиқланган бюлетень сонидан нусха,  лойиҳада иштироки бўйича маълумотнома)

илмий даражаси мавжуд

баллардан фақат биттаси

1,0

1,0

илмий тадқиқот мавзуси тасдиқланганлиги

0,5

лойиҳада иштироки бор

0,5

10.

Чоп эттирилган илмий, услубий ва оммабоп мақолалари ёки чоп этилган илмий ва амалий конференциялардаги тезислари (газета ва журналдаги мақоланинг сканерланган нусхаси ёки электрон газета ва журнал адресига иқтибос,  тезиснинг сканерланган нусхаси)

халқаро миқёсда

барча баллар йиғиндиси

0,8

2

республика миқёсида

0,6

вилоят (шаҳар) миқёсида

0,4

туман миқёсида

0,2

11.

Нашр этилган дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма, услубий тавсиялар ва услубий кўрсатмалар ёки яратилган ва тегишли сайтларга жойлаштирилган электрон таълим ресурслари (адабиёт титул варағининг сканерланган нусхаси ёки электрон ресурсга иқтибос ёки патент-гувоҳнома)

дарслик

барча баллар йиғиндиси

1

2,0

ўқув ёки услубий қўлланма

0,6

услубий тавсия, кўрсатма

0,2

дастурий маҳсулот

0,2

12.

Олиб бораётган тўгараклари (ҳар йили камида биттадан) (муассаса берган маълумотнома)

муассаса миқёсида

фақат битта балл

0,5

0,5

13.

Ўқитувчилар учун ўтказилган турли ўқув курслари, методик хизматдаги ташкилотчилик, тренерлик фаолияти (тегишли идора ва муассасанинг буйруғи ва маълумотномаси)

республика миқёсида

барча баллар йиғиндиси

0,7

1,5

вилоят, туман (шаҳар) миқёсида

0,5

муассаса миқёсида

0,3

14.

Таълим бериш воситалари ҳамда шаклларини мақбул равишда танлаганлик, тавсия этилган илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллаши (муассаса раҳбарияти ёки ХТБ томонидан берилган маълумотнома)

муассаса миқёсида

фақат битта балл

1,0

1,0

Жами тўплаш мумкин бўлган балл:

20

Педагогнинг ўтган беш йилда қилинадиган ишларини қамраб олишга ҳаракат қилинган. Қисқаси, аввало ўқитувчи беш йиллик архивини титади, агар йўқотган ёки йиғиб бормаган (ҳозир ҳамма шу аҳволдалигини кўриб турибман) бўлса бошқатдан «ясайди», хуллас, топади, иложи йўқ!

 ЧБР чекланган баллар ресурси

Портфолиода бериладиган баллар — қилинган ишлар ҳажми, кўлами, аҳамиятига мутаносиб берилса яхши бўлар эди. Тушунтираман: мисол учун ўқувчим 5 йил давомида бир марта туманда совринли ўрин олган, бошқа бир устоз, дейлик, сизнинг (яхши ўқитувчининг ўрнига сизни қўяйлик яхшиси) шу беш йил давомида ҳар йили иккитадан жами 10 та ўқувчингиз туманда ғолибликни қўлга киритган, низомнинг 6-бандида фақат биргина сертификат сўралган, демак, мен ва сиз иккимиз туман миқёсидаги бандга кўра бир хил – бир баллдан оламиз: сизнинг 9 та ўқувчингиз қаерга кетди? Хўп, айтайлик, энг камида сизнинг ўқувчиларингиз ҳар йили туманда биринчиликни олган ҳолда вилоят босқичида совринли ўринни қўлга киритмас, у ҳолда ҳеч йўқ 6-банднинг 3-қисмига мос туман миқёсида 1 баллдан 10 балл жамғаришингиз керак эди, аслида эса низомда максимал баллга 2 баллик чеклов ўрнатилган, демак, сиз 8 балл ютқазаяпсиз (вилоятда ёки республикада шу йиллар мобайнида ўқувчингиз ғолиб бўлган бўлса бундан катта натижада ютқазасиз...). 

Исроил Тиллабоев


Ушбу блогпост Блогерлар чемпионатида иштирок этмоқда. Чемпионат материаллари билан бу ерда танишишингиз мумкин. 

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг