Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Менинг ижод маҳсулим» ғолиблари тақдирланди

«Менинг ижод маҳсулим» ғолиблари тақдирланди

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

3 январдан буён давом этаётган «Аъло таътил» лойиҳаси доирасида «Менинг ижод маҳсулим» ўқувчи-ёшлар медиа-фестивалининг республика босқичи якунланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

6 йўналиш бўйича ташкил этилган медиа-фестивальнинг саралаш босқичидан ўтган 44 нафар ўқувчи ўзи тайёрлаб келган ижод маҳсули билан иштирок этди. Барча йўналишдаги ижод намуналари республиканинг турли ҳудудларидаги мактаблар ва ўқувчилар ҳаётидан ҳикоя қилади. Тақдим этилган ижод маҳсулларини соҳа мутахассислари баҳоладилар.

— Ўқувчи-ёшлар медиа-фестивали биринчи марта ўтказилишига қарамай, унда иштирок этиш истагини билдирган ўқувчилар сони 1786 нафарни ташкил этди, — дейди Халқ таълими вазирлиги ўқувчи ва ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Азиз Баҳодиров. — Унда 8-11 синф ўқувчилари, яъни 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

«Энг яхши ижтимоий ролик» йўналишида Қорақалпоғистон Республикасидан Айсулув Балтамуратова, «Энг яхши медиаишланма» йўналишида Хоразм вилоятидан Жавоҳир Шомуратов, «Энг яхши тарғибот каталоги» йўналишида фарғоналик Қиличбек Қурбонов, «Энг яхши мактаб газетаси» йўналишида Сирдарё вилоятидан Ёрқинжон Ҳайитбоев, «Энг яхши радиоэшиттириш» йўналишида Тошкент шаҳридан Насиба Абдуллаева ғолибликни қўлга киритди.

Иштирокчилар учун Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ўқитувчилари, «Madaniyat va maʼrifat», «MY5» ҳамда «Sevimli» телеканаллари муҳаррирлари томонидан мастер-класс ташкил этилди.

Ғолиб ва совриндорларни Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг