Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада бошланди

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада бошланди

Фото: Халқ таълими матбуот хизмати

Шу йилнинг 19-23 июнь кунлари Самарқандда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан вакиллар иштирок этмоқда.

Илк бор ташкил этилаётган халқаро олимпиадада ушбу мамлакатлардан 45 нафар истеъдодли ўқувчи физика ва астрономия фанлари бўйича билимини синовдан ўтказади.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати берган хабарга кўра, бугун Самарқанд давлат университетида халқаро олимпиаданинг 1-босқичи бошланди. Бунда иштирокчиларга ўз йўналиши бўйича физика ва астрономия фанларидан 3 тадан назарий савол берилади. Қатнашчилар 4 соат вақт ичида ўзларига берилган топшириқларни бажаришлари керак.

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиаданинг иккинчи экспериментал босқичи эртага бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг